0 просмотров
Рейтинг статьи
1 звезда2 звезды3 звезды4 звезды5 звезд
Загрузка...

Хитойда коронавирусы

Хитойдаги янги коронавирус манбаи аниқланди

Хитойдан келиб чиққан янги коронавирусни генетик таҳлил қилиш доирасида олимлар унинг энг эҳтимолий манбаи Ухандаги бозорда сотилган илонлар эканлигини аниқлашди. Тадқиқот натижалари Journal of Medical Virology журналида чоп этилди.

Инфекцияси биринчи марта 2019 йил декабрь ойи охирида Хитойнинг марказий қисмида жойлашган Ухань шаҳрида қайд этилган коронавирус сўнгги 17 йил ичида юзлаб одамларнинг ҳаётини қурбон қилган ўткир респиратор синдромнинг таниқли коронавируси ёки SARS-CoV атипик пневмония ва Яқин Шарқ нафас йўллари синдроми MERS-CoV коронавируслари турига тегишли. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) янги коронавирусни 2019-nCoV деб белгилади

SARS ва MERS иккаласи ҳам зооноз вирусли касалликлар деб таснифланади, яъни биринчи вирус билан касалланганлар бу вирусларни ҳайвонлардан юқтирган. Шундай қилиб, вирус ҳайвоннинг танасида бўлганида, бир қатор генетик мутацияларга бошдан кечириб, одамларга юқиш ҳусусиятига эга бўлди.

Бир вақтнинг ўзида, тадқиқотлар шуни кўрсатдики, кўршапалаклар SARS-CoV ва MERS-CoVнинг бошланғич манбаи бўлган, улар ва инсонлар ўртасидаги бўғин туялар ва Ҳимолай циветалари.

Хитойлик олимлар янги вируснинг батафсил генетик таҳлилини ўтказдилар ва унинг натижаларини бошқа вируслар учун мавжуд бўлган генетик маълумот билан таққосладилар. Улар 2019-nCoV — бу кўршапалаклар ичида бўлган коронавирус ва номаълум келиб чиқадиган бошқа коронавируснинг бирикмаси ва одамларга эса илонлардан юқади деган хулосага келишди. Судралиб юрувчилар организмида вирусли оқсилнинг рекомбинацияси содир бўлди, шундан сўнг унинг илонлардан одамларга юқиши мумкин бўлди.

Тадқиқот натижалари вируснинг асосий манбаси касаллик тарқалишининг маркази бўлган Уханьдаги улгуржи бозорда сотиладиган маҳсулотлардан излаш керак деган дастлабки тахминни тўлиқ тасдиқлайди.

Олимларнинг фикрига кўра, ҳалокатли вирусни ташувчиси тасмали крайт ва кобра — кўршапалакларни овлайдиган илонлардир. Улар Ухандаги бозорда сотилган.

Вируснинг келиб чиқиши гипотезасини тасдиқлаш учун бозорда сотиладиган ҳайвонларнинг ДНК намуналарини, шунингдек, ёввойи илонлар ва кўршапалакларни олиниши кераклигини қўшимча қилдилар. Бироқ, авж олганидан кейин бозор дезинфекция қилинди ва ёпилди, бу янги вирус манбасини кузатишни қийинлаштиради. Шунга қарамай, олинган натижалар 2019- nCoV ҳаёт даврини тушуниш ва унга қарши вакцинани ишлаб чиқиш учун жуда муҳимдир.

Коронавируснинг номи унинг шаклидан келиб чиқади, электрон микроскоп ёрдамида олинган суратларда қуёш тожига ўхшайди. Коронавируслар ҳаво орқали юқади ва биринчи навбатда сутемизувчи ва қушларнинг юқори нафас йўлларига ва ошқозон-ичак йўлига таъсир қилади.

Коронавирус давоси фақат Қуръондами? – Ислом ва мусулмонлар, O’zbekiston, Xitoy, koronavirus

Булар ташқи линклар ва янги даричада очилади

    Бу линкни кўчириб олинг

    Булар ташқи линклар ва янги даричада очилади

    Улашиш даричасини ёпинг

    Коронавирус давоси фақат Қуръондами? — Ислом ва мусулмонлар, O’zbekiston — бу сўнгги кунларда қатор ижтимоий тармоқлар ўзбек сегментида бўй кўрсатган мавзулардан бири бўлади.

    Бу ҳақдаги видео турли номлар остида ўтган бир неча кун ичида YouTube каналида кетма-кет чоп қилинган.

    Уларнинг деярли барчаси «Сир очилди — коронавирус давоси Қуръонда ёзиб қўйилган экан», — дея номланган.

    Видеолардан овоз таниқли журналист ва диний-маърифий дастурлар муаллифи Хайрулло Ҳамидов экани англашилади.

    Аммо унинг аниқ қачон ёзилгани санаси маълум эмас.

    Унда нафақат ОИТС, балки «биз ўта хавфли деб ҳисоблайдиган моддий ва маъанавий касалликлар ҳаммасининг давоси Исломда, саломатлик суннатда экан»и ҳақида сўз боради.

    «Касалликлар ҳам тужжорликнинг бир тузоғи», деган хулоса айтиларкан, Гиппократга таяниб, «бемор учун дори қанча оз бўлса, шунча яхши» экани алоҳида қайд этилади.

    Мазкур видео сўнгги кунларда турли ижтимоий мулоқот тармоқларида энг кўп улашилганларидан бири экани кузатилган.

    Айрим ҳолларда улашиларкан, мазкур видеонинг, «Мана, вирус кимга юқмайди», талқини остида тақдим этилгани ҳам кўрилади.

    Худди шу манзарада Би-би-си Ўзбек хизматининг пойтахт Тошкентдаги кичик сўровидан аксарият ўзбекистонликларнинг коронавирус борасида анчайин хотиржам эканликларини илғаш мумкин бўлган.

    Биз билан суҳбат чоғида улардан энг кўпи энг аввало Аллоҳ дейишлари, ўзларини Аллоҳ асрашини айтган бўлишса, бошқалари коронавирус ўзбек миллатига юқмайди қабилидаги фикрларни изҳор этишган.

    Бунгача ўзбекзабон интернет нашрларида ОИТС, САРС ва Эболанинг давоси ҳам Қуръони Каримда эканига оид чиқишлар кўзга ташланган.

    Би-би-си Ўзбек хизмати худди шу каби қарашлар манзарасида бу борадаги фикрини сўраб, Қирғизистондан Марказий Осиёдаги таниқли уламолардан бири Содиқ қори Камолиддин билан боғланди.

    «Қуръони Карим албатта шифо. Қуръонда Аллоҳ таоло ўзининг сўзи бор. Бизлар шифо бўлувчи, шифо оятларини нозил қилдик, деган. Албатта, бунга шак-шубҳа йўқ. Ҳар беш йил, ҳар ўн йилда неча хил касалликлар пайдо бўлаяпти, у коронавирус бўлсин, бошқа, бошқа касалликлар бўлсин, ҳаммасига Қуръони Карим шифо бўлади. Лекин бу — бошқа даволаш услубларидан воз кечилсин, дегани эмас», — дейди суҳбатдош.

    Содиқ қори Камолиддиннинг айтишича, «уни ҳам, буни ҳам қилиш керак. Ва Аллоҳдан шифо тилаб, умид қилиб, дуолар қилиш керак»:

    Худди шу манзарада Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг ҳам коронавирус мавзусига бир неча бор қайтгани кўрилган.

    Идора расмий веб саҳифасида бир коронавирусдан сақланиш чораларига эътибор қаратилган бўлса, бир «Диққат! Диққат! «КоронаВирус» — Аллоҳга қочинг!», деган чиқишлар кузатилган.

    Уларда Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган ҳадислардан мисоллар келтирилган.

    Мўмин-мусулмон одам ўзига теккан касалликка қарши курашиб, Аллоҳ таолодан комил шифо сўраб, даволаш чораларини кўриши кераклиги айтилган.

    «Аллоҳ таоло юртимизни, халқимизни бундай касалликлардан асрасин!», — дея хулоса қилинган.

    Манбаси Хитой бўлган коронавирус инсониятнинг бу яқин тарихида кузатилган энг ҳалокатли вируслардан бири бўлади.

    Вирус ўтган бир ойдан ортиқроқ вақт ичида дунёнинг йигирмадан ортиқ давлатига кириб борган.

    Аллақачон мингга яқин кишининг умрига зомин бўлган.

    Коронавирусни юқтирган инсонлар сони бугунга келиб қирқ мингдан ортган.

    Кеча, якшанба куни эса, коронавирусдан бир кунда энг кўп ўлим ҳолати қайд этилган.

    Бир кеча-кундузнинг ўзида 97 киши ҳаётдан кўз юмган.

    Ҳалокатли вирус

    Коронавирус омма саломатлигига солган таҳдиди боис, Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан дунё бўйлаб фавқулодда ҳолат эълон қилинган вирус бўлади.

    Бу яқин йилларда кузатилган бирор бир вирус эса, халқаро ташкилот томонидан бу қадар баҳо, таснифга сабаб бўлмаган.

    Бугунга келиб, коронавирус қурбонларнинг сони бўйича ҳатто САРС вирусини ҳам ортда қолдириб кетган.

    2000-йиллар бошларида кузатилган САРС вируси жаъми 774 инсоннинг умрига зомин бўлган.

    Устига устак, янги тарқалган ва у ҳақда маълумот ҳануз кам экани боис, коронавирусни даволаш усуллари ҳалича ноаниқ.

    Ўтган яқин кунлар ичида унга қарши вакциналар ишлаб чиқилганига оид хабарлар бўй кўрсатган.

    Аммо улар ҳали-ҳануз кенг истеъмолда эмас ва самараси борасида ҳам қатъий хулосалар йўқ.

    Бугунга келиб, коронавирусни янгитдан юқтириш ҳолларига барқарорлашгани кузатилган.

    Лекин, Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг огоҳлантиришича, ёмони ортда қолди, дейишга ҳалича эрта.

    Ташкилот кеча, якшанба куни коронавирусга қарши кураш ишларини мувофиқлаштириш учун Хитойга ўзининг халқаро гуруҳини ҳам юборган.

    Аксарият Марказий Осиё давлатларига бевосита чегарадош Хитой манбаи бўлган коронавирус орада кечган қисқа вақт ичида Ўзбекистонда ҳам мамлакат президенти ва ҳукумати диққат-эътиборидаги масалалардан бирига айланган.

    Коронавирусга қарши ҳукумат миқёсида чора-тадбирлар кўрилган.

    Ўзбекистон саноқли кунларнинг ичида коронавирус ўчоғи бўлган Ухандагилари илова Хитойдан юзлаб фуқароларини ортга қайтарган.

    Ҳозиргача қолган бирор бир Марказий Осиё давлати бунча сондаги фуқаросини Хитойдан олиб чиқишга муваффақ бўлмаган.

    Жорий пайтда улардан барчаси 14 кунлик мажбурий карантин остида.

    Ўзбекистон илова ҳалича бирор бир Марказий Осиё давлатида коронавирус расман қайд этилмаган.

    Орада Ўзбекистонда коронавирус ҳолати аниқланганига оид қатор хабарлар масъуллар томонидан устма-уст рад этилган.

    Ҳозирча Россия коронавирус расман қайд этилган ягона собиқ Шўро давлати бўлиб турибди.

    Ўзбекистон уларнинг орасида энг йирик мусулмон давлати бўлади.

    Хитойда тарқалган коронавирус ҳақида билиш зарур бўлган маълумотлар

    Йил бошида Хитойда янги турдаги коронавирус тарқалди. Вирус пневмония касаллигига айланиши оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлган. Вирусга чалиниш ҳолатлари ХХР ҳудудидан ташқарига чиқиб, бошқа хорижий давлатларда ҳам кузатилган. «РБК» нашри тайёрлаган мақолада коронавирус ҳақидаги асосий маълумотлар ҳақида сўз юритилган.

    Фото: South China Morning Post

    Хитойда тарқалган вирус ҳақида нималар маълум?

    2019 йил 31 декабрда Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум турга мансуб пневмония касаллиги пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Касалликка чалинганлар денгиз маҳсулотлари сотиладиган маҳаллий бозорда ишлайдиган одамлар эди.

    • 7 январда ХХРда пневмонияни янги 2019-nCoV коронавируси келтириб чиқаргани аниқланди.
    • 20 январда шифокорлар вируснинг одамдан одамга юқиш хусусиятига эга эканлигини маълум қилди.
    • 26 январга келиб касалликка чалинганлар сони 2 минг нафардан ошди.
    • Вирус келтириб чиқарган касаллик туфайли 56 нафар одам вафот этган.

    Япония, АҚШ, Канада, Австралия, Жанубий Корея, Сингапур, Таиланд ва Малайзияда ҳам вирусга чалинган беморлар кузатилган.

    Хитойнинг 25 та вилоятида фавқулодда вазиятларнинг энг юқори даражаси эълон қилинган. Касалликнинг дастлабки ҳолатлари кузатилган Ухань шаҳрига кириш тақиқлаб қўйилган. Уханга қўшни Хуанган шаҳрига кириш ва чиқиш йўллари, кўнгилочар ва туристик объектлар ёпилган. Хубэй вилоятининг ўнта шаҳрида жамоат транспортининг фаолияти тўхтаган. Шандун вилояти бўйлаб шаҳарлараро йўловчи ташиш автобуслари қатнови ҳам бекор қилинган.

    Пекиндаги «Тақиқланган шаҳар»(Гугун) сарой комплекси, шаҳарлараро автобус хабарномаси чеклаб қўйилган.

    China Post почта компанияси Ухань шаҳри бўлинмасидан ўтадиган барча жўнатмаларни иккинчи марта дезинфекция қилишни бошлади.

    Мавзуга доир:

    ХХР ҳукумати Янги йил байрами (25 январда Хитойда нишонланади) туфайли вируснинг тарқалиши таътил вақтида аҳоли вакиллари мамлакат ва хориж бўйлаб саёҳат қилиши оқибатида яна тезлашишидан хавотирда эканини билдирган. Хитойда ёввойи ҳайвонларни сотиш ва олиб келишга вақтинчалик тақиқ қўйилган.

    ХХР раиси Си Цзиньпин коронавируснинг тарқалиши тезлашиши ҳақида огоҳлантирган. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунё бўйлаб фавқуллодда ҳолат эълон қилишга ҳали эрта эканини билдирган.

    Бозорлардаги реакция

    Вирус ҳақидаги хабарлар тарқалгач, Хитойда ўз савдо тармоқларига эга Европа компанияларининг, шунингдек, авиакомпанияларнинг акциялари нархи тушиб кетди. Хусусан, Air France, Lufthansa, LVMH ва Hermes’нинг котировкалари тушиб кетган.

    Экпертлар нефть нархи тушиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

    2019-nCoV коронавируси ўзи нима?

    Янги касаллик келтириб чиқарадиган зараркунанда коронавируслар туркумига киради, уларнинг бундай ном олишига микроскопда кўриш вақтида айлана кўриниши тожни эслатиб юборади. Аввалги коронавирусларнинг штаммларининг суратлари АҚШ юқумли касалликлар ва аллергия миллий институти томонидан эълон қилинган.

    Бу каби вируслар ҳайвондан одамга, шунингдек, одамдан одамга юқиши мумкин. Лекин фақат еттита коронавирус (Хитойдагиси ҳам) одамларда касаллик келиб чиқишини қўзғатади.

    Янги коронавирус белгиларига респиратор аломатлар: иситма, йўтал, нафас қисиши, қийналиб нафас олиш. Вирус асоратлари таъсири пневмония ва буйрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин.

    Коронавируслар туфайли келиб чиққан бошқа касалликлар

    2003 йилда Осиёда атипик пневмония келиб чиққан. Мутахассислар касалликнинг оғир ўткир респиратор синдром (ОЎРС) эканини тасдиқлаган. Вирус ҳаво-томчи ва ҳаво-чанг йўллари билан юқади. Эпидемия вақтида касаллик 8 минг нафар одамни (30 та мамлакатда) ўз домига тортган ва унга чалиниш оқибатида 900 нафар одам вафот этган.

    2012 йилда Саудия Арабистонида Яқин Шарқ респиратор синдроми номини олган инфекцияга чалинишнинг биринчи ҳолати қайд этилди. Етти йил ичида 2,5 минг нафар одам касалликка чалинган ва 800 дан ортиқ одам вафот этган. Касалларнинг аксарияти Саудия Арабистони фуқаролари бўлган. Вирус асосан туядан одамга юқади.

    Россияда нима бўляпти?

    22 январда Россияда ҳам коронавирусга чалинган бир неча бемор текширувдан ўтказилган ва ташхислар ўз тасдиғини топмаган. 25 январда Иркуцк ва Москвада Хитой фуқароларининг бир нечаси шифохонага ётқизилган, лекин уларда ҳам вирусдан зарарланиш аломатлари кузатилмаган. «Роспотребнадзор» маълумотига кўра, ҳозирча Россия Федерациясида янги инфекцияга чалинган беморлар қайд этилмаган.

    Россия чегарадаги назоратни кучайтирган, аэропортларда Хитойдан келган йўловчилар ҳолати текширилмоқда. Амур вилоятида юқори даражадаги сафарбарлик эълон қилинган.

    «Россияда коронавирусга қарши дори воситаси ишлаб чиқилмоқда», — дея таъкидлаган «Роспотребнадзор» раҳбари Анна Попова.

    Россия туроператорлари Хитойга йўлланма олганларнинг бекор қилиш бўйича мурожаатларини қабул қила бошлаган. Мамлакатдаги дорихоналарда вирусга қарши дорилар ва ҳимоя ниқоблари сотуви авжига чиққан.

    Вирусдан қандай ҳимояланиш мумкин?

    Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги коронавирусга чалинмаслик учун нималар қилиш кераклиги борасида қуйидаги тавсияларни берган:

    • қўлларингизни совун ва сув ёки спиртли аралашма билан ювинг;
    • йўталганда ёки акс урганда оғзингиз ва бурнингизни тиббий ниқоб, салфетка, енгингиз ёки букилган тирсагингиз билан тўсинг;
    • шамоллаш ёки грипп аломатлари бўлганлар билан ҳимояланмаган алоқада бўлишдан узоқлашинг ҳамда сизда иситма, йўтал ва нафас қисиши ҳолатлари пайдо бўлганида тиббий ёрдам олиш учун мурожаат қилинг;
    • тирик маҳсулотлар сотиладиган бозорда бўлганингизда жониворлар ҳамда улар тегиши мумкин бўлган воситаларга ҳимояланмаган ҳолда тегинишдан эҳтиёт бўлинг;
    • таомни, айниқса, гўштни астойдил пиширинг.
    Ссылка на основную публикацию
    Статьи c упоминанием слов:
    Adblock
    detector