3 просмотров
Рейтинг статьи
1 звезда2 звезды3 звезды4 звезды5 звезд
Загрузка...

Хитойда коронавирус янгиликлари

Кўршапалак шўрва, коронавируснинг 25 минг қурбони, отиб ташланаётган касаллар. Коронавирус ҳақида яна қандай фейк хабарлар тарқатилди?

Номаълум ва эндиликда маълум коронавирус тарқалиши билан унга алоқадор хабарлар ва янгиликлар ОАВни портлатди. Фақат Ўзбекистонда эмас, бутун дунёда касаллик ва унинг оқибатлари ҳақида эшитмаган, ундан ҳайиқмаган одам бўлмаса керак.

Касаллик тарқалиши билан унга боғлиқ турли нотўғри хабарлар ҳам урчиб кетди. Янгиликлар турлича – касалланганлар ҳақида, касалнинг юқиш усуллари ҳақида, касални даволаш йўллари хусусида. Эътиборингизга коронавирус келтириб чиқарган ёлғонларнинг бир нечтасини тақдим қиламиз.

Австралияда коронавирус билан заҳарланган Сиднейдаги овқатлар ва локациялар рўйхати Facebook’даги юзлаб постларда сузиб юрди. Душанба куни чоп этилган бир хабарда вирус излари бўлган гуруч, печене ва пиёзнинг ҳар хил турлари ҳақида маълумот тарқалди.

Аммо маҳаллий соғлиқни сақлаш идораларининг таъкидлашича, бу жойлар ташриф буюрувчилар учун ҳеч қандай хавф туғдирмайди ва номланган овқатлар ҳақидаги инфолар Янги Жанубий Уэльс озиқ-овқат маъмуриятининг эслатмалари ва маслаҳатлари рўйхатида йўқ.

Facebook’да гўёки вирус тарқалиши бошланган деб тахмин қилинаётган Ухань бозори намойиш қилинган видео 88 мингдан кўпроқ марта кўрилди. Бироқ бу лавҳалар аслида Индонезия бозорида суратга олинган. Ушбу мақола якшанба куни Филиппин ҳудудига тегишли аккаунтдан эълон қилинган, унда каламушлар, илонлар ва бошқа ҳайвон турлари гўшт маҳсулотлари гавжум бозорда сотилаётгани кўрсатилган. AFP видеодаги воқеа 2019 йилда Индонезиядаги бозорда бўлганини тасдиқлади.

Шри-Ланка шифокорлари Facebook’даги постиларида 11 миллион аҳолиси бўлган Ухань шаҳрининг бутун аҳолиси коронавирусдан ўлиши мумкинлиги хабар тарқатган. Бироқ на хитойликлар ва на бошқа экспертлар бундай прогноз қилишмаган.

Шунингдек, интернетда Ухань касалхонаси қурилиши16 соат ичида якунланди мазмунидаги хабарлар ва уларга илова қилиган фотосуратлар тарқалган. Аммо суратлар 2019 йил январь ойида интернетда тарқатилган касалхоналардан бирининг сурати бўлиб чиқди. Бизга маълум Ухань касалхонаси қуриб битказилиши эса 10 кун вақт талаб қилган.

Мавзуга доир:

Ижтимоий тармоқларда нафас олиш касалликлари бўйича етакчи хитойлик мутахассислардан бири бурунни шўр сув билан ювиб ташлашни маслаҳат берган – бу коронавирус инфекцияси юқишининг олдини олади деган хабарлар тарқалган. ЖССТ маълумотларига кўра, тузли сув эритмаси 2019-nCoV вирусини ўлдира олмайди ва ҳаттоки ундан ҳимоя қила олмайди. Шунингдек, оғизни чайиш ҳам вирусдан ҳимоя қилмайди. Оғизни ювиш учун мўлжалланган баъзи эритмалар бир неча дақиқа давомида тупук таркибидаги микробларни йўқ қилиши мумкин, аммо улар коронавирус кириб келишига тўсқинлик қилмайди.

Саримсоқ вирусга қарши чиқа олиши ҳақидаги хабарлар ҳам ижтимоий тармоқларда яшин тезлигида тарқалмоқда. Саримсоқ баъзи микробларга қарши курашувчанлик хусусиятларига эга бўлиши мумкин, аммо ЖССТ маълумотларига кўра, саримсоқ истеъмоли кишини коронавирусдан ҳимоя қилолмайди.

Фото: Kalinga TV

Шу каби нотўғри ва кўп ҳолларда ваҳима уйғотувчи хабарларнинг тез-тез тарқалиши ортидан январь ойи охирида Facebook раҳбарияти 2019-nCoV вируси ҳақидаги ёлғон маълумот характерига эга бўлган барча хабарларни ўчириб ташлашини эълон қилди. Facebook соғлиқни сақлаш менежери Кан Син Жон баёнотда, хусусан, тармоқда ўз-ўзини даволаш ва ҳимоя чоралари ҳақида кўплаб ҳақиқатга яқин бўлмаган хабарлар тарқалаётгани ва бу мавжуд соғлиқни сақлаш манбаларига нисбатан чалкашликларни келтириб чиқараётганини қўшимча қилди.

Шунингдек, январь ойидан кейин Twitter коронавирус билан боғлиқ 15 миллиондан ортиқ твитларни олиб ташлади.

«Коронавирус Хитой бананларидан тарқалмоқда» мазмунидаги хабарлар нафақат Ўзбекистонда, балки Хитойдан банан деярли олиб борилмайдиган Узоқ Шарқда ҳам шиддат билан тарқалмоқда. «Коронавирус одатда жонсиз муҳитда бир кундан ортиқ яшолмайди. Бананларни етказиб бериш жараёнлари эса бир неча ҳафталар давомида амалга оширилади. Шунинг учун вирусни банан орқали ташишнинг имкони йўқ», — дея ҳолатга изоҳ беради Сеченов университетининг тиббий паразитология, тропик ва векторли касалликлар институти директори Александр. Лукашев. Маълум бўлишича, банан ва вирус билан боғлиқ хабарларда ҳаттоки вирус номи нотўғри кўрсатилган.

«Сахалинда коронавирус билан касалланган одам пайдо бўлди, аммо бу ҳақда ҳали маълумот йўқ. Менинг ўртоғим Холмскда касалхона лабораториясида ишлайди. Бемор Хитойдан келган ва бир кун ўтгач унда юқори иситма кузатилган, у бир ҳафтадан бери Жанубий Сахалинскда ётибди. Унда шубҳасиз вируси бор. Бугун дўстим қўнғироқ қилиб, оммавий жойларда тўпланмаслигим кераклигини айтди, чунки хитойликлар Сахалинга ўзлари билан инфекцияни олиб келишган». Худди шу шаклдаги хабар Норильск, Ульяновск, Якутскда жой номлари ўзгартирилган ҳолда тарқалди – қалбаки хабар вирусдан кўра тезроқ оммалашди.

Касалликдан фойдаланиб қолган ҳолда даромад қилиш ҳаракатидаги кишилар кўпайиб қолди. Екатеринбург дорихоналаридан бирида коронавирусга қарши дори-дармонлар рекламаси эълон қилинди. «Мавжуд дори-дармонлар, иммуномодулятор деб аталадиган дориларнинг ҳеч бири ўз самарадорлигини исботламаган ва уларнинг фойдаси йўқ», деб изоҳ беради Санкт-Петербургнинг бош клиник фармакологи Александр Хажидис ҳолатга.

Фото: Google Photos

«Ушбу янгиликнинг тарқалиши фойдаланувчиларни маълум бир сайтга, YouTube ёки Telegram каналига олиб боради. Бу шунчаки реклама бўлиб, саҳифага кўпроқ одам оқиб келишига хизмат қилади», дейди Санкт-Петербург давлат университетининг оммавий коммуникацияларни бошқариш кафедраси профессори Светлана Бодрунова.

Хитойнинг ўзида бундай йўл тутаётганлар нотўғри маълумот учун ҳибсга олинмоқда, Малайзияда эса сохта муаллифлар икки йилга озодликдан маҳрум қилинади. Аммо интернет тармоғида айбдорларни топиш осон эмас.

Таиландда икки киши коронавирус эпидемияси ҳақида сохта янгиликлар тарқатганликда айбланиб ҳибсга олинган, яна тўрт киши билан тарбиявий суҳбатлар ўтказилган, деб хабар беради пайшанба куни Таиланд рақамли иқтисодиёт ва рақамли жамият вазирлигига таяниб Nation газетаси. «Вазирлик ижтимоий тармоқларда ва интернетда сохта янгиликлар пайдо бўлишини диққат билан кузатмоқда, айниқса янги коронавирус эпидемияси тарқалиши ҳақидаги сохта янгиликларни. Вазирлик сохта янгиликлар билан курашишни ўзининг технологик жиноятчиликка қарши кураш бўйича полиция бўлими билан яқиндан иш олиб борадиган сохта янгиликлар маркази орқали иш олиб бормоқда», дейди вазирлик раҳбари Фитифонг Пуннакан. Маълумот берилишича, Таиландда шундай мазмундаги ёлғон маълумот тарқатган 15 манба аниқланган.

Ўзбекистон ҳақида сўз юритадиган бўлсак, вирус Хитой товарлари, жумладан, кийим-кечаклар билан савдо қилувчилар ишига катта зарба берди. Одамлар орасида кийимлар ҳам вирус ташувчиси бўлиши мумкинлиги ҳақида нотўғри хабарлар тарқалди. Шифокорларнинг сўзларига кўра, Хитойдан юборилган посилкадан инфекция юқтириш хавфи деярли йўқ. Гап шундаки, вирус етказиб бериш даврида пакетда яшай олмайди.

Ижтимоий тармоқларда «Хитойда касаллик юқтирганлар отиб ташланмоқда» мазмунидаги хабарлар тарқалди. Бироқ бу хабар ҳам ўз тасдиғини топмади.

Баъзилар орасида буларнинг барчаси «итоатсиз мамлакатларни жазолайдиган» америкаликларнинг иши деган фикр пайдо бўлди.

Инфекциядан қочиш учун ҳар кун камида 250 грамм ароқ, виски ёки бренди ичиш мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги «фейк»лар эса кулгини қистатиши табиий. Коронавирусга қарши курашда алкоголнинг фойдалари ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

Шунингдек, Хитойда хато туфайли коронавирусдан вафот этганларнинг даҳшатли статистикаси тарқалди. Эълон қилинган статистик маълумотлар амалдагисидан 80 баравар юқори эканлигини кўриш мумкин.

Хабарда Хитойнинг иккинчи энг йирик компанияси Tensent асл маълумотни аниқлаган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинади. Тарқатилган маълумотларда касалликни 154 минг киши юқтиргани ва 24,5 минг киши ундан вафот этгани кўрсатилган. 1 февраль куни тақдим этилган бу сонлар 2 февралга келиб рад этилди.

Хитой ҳукумати бугунги кунгача бир неча маротаба касаллик статистикасини тақдим қилишда айбланди. Ўзбекистоннинг айрим сайтлари ҳам ушбу нотўғри маълумотни узатишга улгурди.

Дарвоқе, Ўзбекистонда ҳам вирусга алоқадор тасдиқланмаган ва ёлғон хабарлар тез тез болалаб турибди. Хусусан, Жиззах, Бухоро ва Андижон вилоятларида, қўшни Қозоғистон ва Туркманистонда коронавирус билан касалланган беморлар ҳақида ёлғон хабарлар тарқалмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ матбуот хизмати томонидан тарқатилган «Хоразмда коронавирусга чалинган одам изоляция қилинди» сарлавҳали мақола ҳам шов-шувларга сабаб бўлди. Бу ҳодиса ўқув машғулотларига нисбатан айтилганига кўпчилик эътибор ҳам бермади. Биргина сарлавҳа жиддий ваҳимани келтириб чиқарди.

Коронавирус пандемияси конспирологлар учун айни муддао бўлди. Хитойликлар «гуноҳлари» учун «жазолангани», ёш болаларни тириклай егани ва бошқа даҳшатли ишлари туфайли касаллик келиб чиққани ҳақида фейклар ва ёлғон-яшиқ хабарлар тарқалди. Айни пайтда коронавирус хитойликлар маймун, ит, қурбақа егани учун, ҳатто аллақандай кўршапалак шўрва туфайли келиб чиққани бот-бот ёзилди.

Эслатиб ўтамиз, коронавируслар кўп ҳолларда кўршапалаклар манба бўлганини фан тасдиқлайди, лекин вирус кўршапалакдан одамга тўғридан-тўғри ўтмайди.

Мавзуга доир:

«Сариқ» саҳифалар ва каналларда урчиган, интернет фойдаланувчилари орасида кенг тарқалиб кетган бу каби фейкларга қарши ўзбек блогерлари ҳам ўз фикрини айтди, одамларни фактларни яхшироқ текширишга, ҳар нарсага ишониб кетавермасликка чақирди. Хусусан, Хитойда гўёки Қуръон китоблари канализацияга ташлангани ҳақидаги фейк «Микрофон кўтарган аёл» каналида фош этилди.

Вирусга қарши даво чоралари изланаётган бир пайтда ундан яхшигина даромад манбаси сифатида фойдаланиш истагида бўлганлар ҳам оз эмас. Юқорида таъкидланганидек, вирус ҳақидаги арзимас икки оғиз сўз ёки нотўғри ва ўз тасдиғини топмаган маълумотлар Telegram, YouTube каналларига яхшигина кузатувчи йиғиб бермоқда. Бундай ҳолатларда ҳар бир кишига мустақил равишда фактчекинг ёрдамга келади. Мутахассислар ҳам вирус ҳақидаги ёлғон маълумотлардан ҳимоя воситаси сифатида ақлни тавсия қилишмоқда.

Хитойдаги янги коронавирус манбаи аниқланди

Хитойдан келиб чиққан янги коронавирусни генетик таҳлил қилиш доирасида олимлар унинг энг эҳтимолий манбаи Ухандаги бозорда сотилган илонлар эканлигини аниқлашди. Тадқиқот натижалари Journal of Medical Virology журналида чоп этилди.

Инфекцияси биринчи марта 2019 йил декабрь ойи охирида Хитойнинг марказий қисмида жойлашган Ухань шаҳрида қайд этилган коронавирус сўнгги 17 йил ичида юзлаб одамларнинг ҳаётини қурбон қилган ўткир респиратор синдромнинг таниқли коронавируси ёки SARS-CoV атипик пневмония ва Яқин Шарқ нафас йўллари синдроми MERS-CoV коронавируслари турига тегишли. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) янги коронавирусни 2019-nCoV деб белгилади

SARS ва MERS иккаласи ҳам зооноз вирусли касалликлар деб таснифланади, яъни биринчи вирус билан касалланганлар бу вирусларни ҳайвонлардан юқтирган. Шундай қилиб, вирус ҳайвоннинг танасида бўлганида, бир қатор генетик мутацияларга бошдан кечириб, одамларга юқиш ҳусусиятига эга бўлди.

Бир вақтнинг ўзида, тадқиқотлар шуни кўрсатдики, кўршапалаклар SARS-CoV ва MERS-CoVнинг бошланғич манбаи бўлган, улар ва инсонлар ўртасидаги бўғин туялар ва Ҳимолай циветалари.

Хитойлик олимлар янги вируснинг батафсил генетик таҳлилини ўтказдилар ва унинг натижаларини бошқа вируслар учун мавжуд бўлган генетик маълумот билан таққосладилар. Улар 2019-nCoV — бу кўршапалаклар ичида бўлган коронавирус ва номаълум келиб чиқадиган бошқа коронавируснинг бирикмаси ва одамларга эса илонлардан юқади деган хулосага келишди. Судралиб юрувчилар организмида вирусли оқсилнинг рекомбинацияси содир бўлди, шундан сўнг унинг илонлардан одамларга юқиши мумкин бўлди.

Тадқиқот натижалари вируснинг асосий манбаси касаллик тарқалишининг маркази бўлган Уханьдаги улгуржи бозорда сотиладиган маҳсулотлардан излаш керак деган дастлабки тахминни тўлиқ тасдиқлайди.

Олимларнинг фикрига кўра, ҳалокатли вирусни ташувчиси тасмали крайт ва кобра — кўршапалакларни овлайдиган илонлардир. Улар Ухандаги бозорда сотилган.

Вируснинг келиб чиқиши гипотезасини тасдиқлаш учун бозорда сотиладиган ҳайвонларнинг ДНК намуналарини, шунингдек, ёввойи илонлар ва кўршапалакларни олиниши кераклигини қўшимча қилдилар. Бироқ, авж олганидан кейин бозор дезинфекция қилинди ва ёпилди, бу янги вирус манбасини кузатишни қийинлаштиради. Шунга қарамай, олинган натижалар 2019- nCoV ҳаёт даврини тушуниш ва унга қарши вакцинани ишлаб чиқиш учун жуда муҳимдир.

Коронавируснинг номи унинг шаклидан келиб чиқади, электрон микроскоп ёрдамида олинган суратларда қуёш тожига ўхшайди. Коронавируслар ҳаво орқали юқади ва биринчи навбатда сутемизувчи ва қушларнинг юқори нафас йўлларига ва ошқозон-ичак йўлига таъсир қилади.

Бугун 10 апрель, 2020 йил, жума

Мирзиёев Шавкат Миромонович

Путин Владимир Владимирович

Эрдўған Ражаб Тойип

Назарбоев, Нурсултон Абишевич

Бердимуҳамедов Гурбангули Маликгулиевич

Владимир Александрович Зеленский

  • Касалланганлар сони 1 600 427
  • Соғайганлар сони 354 464
  • Вафот этганлар 95 699
  • Касалланганлар сони 582
  • Соғайганлар сони 38
  • Вафот этганлар 3

Сўровнома

Ўзбекистонда тотализаторга рухсат берилиши тўғрими?

Қайси алоқа операторининг интернет тезлиги паст?

Ўзбекистонда аёллар эркаклар билан баравар ишлашига қандай қарайсиз ?

Сиз қаерда яшайсиз?

Сиз қандай дам олишни ёқтирасиз?

  • USD 9590.10 сум
  • EUR 10364.98 сум
  • RUB 124.40 сум
  • iPhone X 64gb 920 $
  • iPhone X 256gb 1000 $
  • Samsung S9 555 $
  • Samsung S9+ 640 $
  • Samsung S9+ 256gb 740 $
  • Samsung Note 9 1010 $
  • iPhone XS 64gb 1070 $
  • iPhone XS 256gb 1200 $
  • iPhone XS MAX 64gb 1200 $
  • iPhone XS MAX 256gb 1300 $
  • iPhone XS MAX 512gb 1460 $
  • Chevrolet Spark 73 262 000 сум
  • Chevrolet Nexia 87 320 000 сум
  • Chevrolet Cobalt 95 768 000 сум
  • Chevrolet Lacetti 114 449 000 сум
  • Chevrolet Malibu 2 311 124 067 сум
  • Chevrolet Tracker 189 838 121 сум
  • Chevrolet Trailblazer 398 000 000 сум
  • Chevrolet Equinox 349 000 000 сум
  • Chevrolet Traverse 596 000 000 сум
  • Chevrolet Tahoe 795 000 000 сум

Электр плиталар билан

1 кВт/соат-295 сўм

Криптовалюта курслари

ТЕГЛАР БУЛУТИ

ХАБАРЛАР АРХИВИ

Коронавирус: Сўнгги маълумотлар

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги коронавирусга расман ном берди. У Covid-19 вируси деб аталади. Бу ҳақда ЖССТ раҳбари Тедрос Адханам Гебрейесус Женевадаги форум арафасида ўтказилган матбуот анжумани вақтида маълум қилди.

Бунгача ЖССТ пресс-релизларида Хитойнинг Ухан шаҳрида тарқала бошлаган эпидемия 2019-nCoV ёки «янги коронавирус» деб аталаётганди.

«Расмий ном ноаниқ ёки таҳқирловчи бошқа номлар қўлланиши олдини олиш учун талаб этилади. ЖССТ, ФАО ва Жаҳон ҳайвонлар соғлиғини сақлаш ташкилоти ўртасида мавжуд қоидаларга кўра, биз географик ном, ҳайвон, одам ёки одамлар гуруҳи билан боғлиқ бўлмаган, шу билан бирга касаллик билан боғланган ва талаффуз этилиши осон бўлган ном топишимиз керак эди», деди Гебрейесус Женевадаги матбуот анжуманида.

ЖССТ раҳбарининг тушунтиришича, номдаги CO бирикмаси коронавирусни, VI — вирусни ва D касалликни англатади, яъни COVID «Corona Virus Disease» (коронавирус билан чақирилувчи касаллик) иборасининг қисқартмаси ҳисобланади. «19» сони эса у аниқланган йил – 2019 йилни англатади.

Мингдан ортиқ қурбон

Душанба куни Хубэй провинциясининг ўзида коронавирусдан 103 киши вафот этди. Эпидемия бошланганидан буён Хитой ҳудудида вирусдан ҳалок бўлганларнинг жами сони 1017 кишига етган. Аммо душанба куни коронавирус билан зарарланганлар сони аввалги куни зарарланганлар сонидан 20 фоизга камайди — 3062 нафардан 2478 нафарга.

Айни вақтда мамлакат ҳудудида 42 694 кишида касаллик ҳолати қайд этилган. 37 726 киши ҳозирда даволанишда бўлиб, улардан 7333 нафарининг аҳволи оғир. Жами 3996 киши касалликдан даволаниб, тиббиёт муассасасидан уйига жавоб бериб юборилган.

Хитой ҳукумати жойларда вирусга қарши курашдаги самарасиз фаолияти учун амалдорларни ишдан бўшатмоқда. Провинция раҳбари ва вилоят соғлиқни сақлаш комиссияси партия котиби ўз лавозимларини йўқотди. Шунингдек, Қизил хочнинг маҳаллий бўлими раҳбари ўринбосари ҳам «хайриялар билан ишлаш»даги камчиликлар учун ишдан кетган.

Хитойдаги ҳукумат нашрларига кўра, Хубэй провинцияси ва мамлакатнинг бошқа ҳудудларида юзлаб амалдорлар ҳамда партия функционерлари ўз постини йўқотган.

Қайд этилишича, бу барча ҳолатларда ҳам ишдан ҳайдалишни эмас, лавозими туширилишни англатади. Бундан ташқари, партия линиясида кўплаб амалдорлар жазоланган — улар қатъий ҳайфсан олишган, бу эса уларнинг келгуси фаолиятига таъсир қилмай қолмайди.

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда ҳукуматнинг эпидемияга реакцияси танқидларга сабаб бўлмоқда, лекин одатдагидан фарқли равишда цензорлар бундай танқидларни интернетдан ўчиришмаяпти.

Хитойдан сўнгги маълумотлар

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда вирусдан зарарланиш билан боғлиқ 42 694 ҳолат қайд этилди. Бу мамлакатда 2002-2003 йилдаги SARS вирусидан бери энг йирик эпидемия бўлмоқда.

Хубэй провинцияси соғлиқни сақлаш комиссияси маълумотига кўра, провинцияда вирусдан зарарланган беморлар сони 31 728 нафар, уларнинг 974 нафари ҳалок бўлган, ўлим даражаси 3 фоизга тенг.

Ўлим ҳолатларининг 60 фоизидан ортиғи Хубэй маркази Ухан шаҳрида рўй берган. 11 миллионлик шаҳар бир неча ҳафтадан буён карантин ҳолатида.

Ҳонгконгда кўп қаватли уйда яшовчилардан бирида коронавирус аниқлангач, ушбу уйдаги 23 оила эвакуация қилинди ва карантинга жойлаштирилди. Вирус сув қувури орқали тарқалгани айтилмоқда. Ўтган ҳафтада Ҳонгконг ҳукумати Хитойнинг материкдаги қисми билан чегарани деярли тўлиқ ёпди ва Хитойдан келганлар икки ҳафтага карантин ҳудудига жойлаштирилди.

Ўзбекистондаги ҳолат

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги январь ойидан бошлаб 10 февраль кунигача коронавирус инфекциясига текширилган 812 та намуналарда коронавирус инфекцияси топилмаганини хабар қилди. Коронавирусга қарши марказий штаб 10 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус касаллиги қайд этилмаганини маълум қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги республикадаги мактабгача таълим муассасалари раҳбариятига болаларни коронавирусдан сақлаш бўйича эслатма билан чиққан.

Ўзбекистонга ташриф билан келган ЖССТ Европа бюроси минтақавий директори Ханс Клюге Ўзбекистонда коронавирусга қарши олиб борилаётган ишга юқори баҳо берган.

Дунёнинг бошқа қисмларида нима бўлмоқда?

Хитойдан ташқарида коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари

  • Туркманистоннинг Лебоб вилоятида коронавирус касаллигидан бир киши вафот этди. У Хитойдан эвакуация қилинган Туркманистон фуқароларидан бири бўлган. Қайд этилишича, марҳум ҳақидаги маълумотлар қатъий сир сақланмоқда. Шунингдек, Лебоб вилоятидаги карантинда оғир аҳволда ўрта ёшли фуқаро сақланаётгани айтилмоқда.
  • Россияда 20 минг нафар одам ҳали ҳам коронавирус юқтириб олганлик гумони билан мутахассислар назоратида бўлиб турибди. Гап коронавирусдан зарарланганлар билан алоқада бўлгани гумонланган одамлар ҳақида кетмоқда — назоратдагиларнинг 6 минг нафари Хитой Халқ Республикаси фуқароси. Ҳозирча уларнинг ҳеч бирида коронавирус симптомлари аниқланмаган.
  • Буюк Британияда душанба куни вирусдан зарарланиш билан боғлиқ янги ҳолатлар қайд этилди. Бирлашган қиролликда вирус юқтирганлар сони 8 нафарга етган. Британия ҳукумати зарарланганларни ва вирус юқтиришда гумонланганларни мажбурий равишда карантинга юбориш бўйича қарор қабул қилган.
  • Япониянинг Йокогама порт шаҳри яқинида карантин ҳолатида турган «Даймонд принцесс» круиз лайнерида коронавирусдан зарарланган йўловчилар сони 135 нафарга етган. Бир кун ичида беморлар сони икки баробар ўсган.
  • Таиланд ҳукумати бошқа бир круиз лайнерга ўз портига киришга рухсат бермади, ҳолбуки кема бортидагиларнинг бирортаси ҳам коронавирусдан зарарлангани аниқланмаган. Бу кемага Японияга ва Гуамга киришга ҳам рухсат берилмаганди.
  • Хабарларга кўра, Шимолий Корея юзлаб кишиларни Хитой билан чегараларни қўриқлаш учун жўнатган. Хитой билан темир йўл қатновлари ва авиаалоқа тўхтатилган. Пхеньян мамлакат ҳудудида коронавирусдан зарарланиш ҳолати ҳақида расман маълум қилмаган, аммо Жанубий Корея матбуоти эпидемия КХДРга ҳам етиб келгани ҳақида ёзган.
  • 11-12 февраль кунлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Женевада янги 2019-nCoV коронавирусини ўрганиш бўйича халқаро форум ўтказмоқда. Женевага олимлар, соғлиқни сақлаш соҳасидаги кўзга кўринган бошқа мутахассислар ва халқаро ташкилотлар вакиллари етиб келишган. Форумда вирус бўйича ташхис қўйиш, профилактика ва даволаш методлари, шунингдек, унга қарши вакцина ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинади.
  • Коронавирус билан боғлиқ хавф туфайли 70дан ортиқ компания Сингапурда ўтказилиши режалаштирилган Singapore Airshow 2020 кўргазмасида иштирок этишдан бош тортган, натижада кўргазма бекор қилиниши мумкин. Сингапур яна учта халқаро кўргазма — IT Show, Food & Beverage Fair ва Build Tech Asia/Cargonow кўргазмалари номаълум муддатга қолдирилган.
  • Sony ва Amazon компаниялари Барселонада ўтказилиши кўзда тутилган Mobile World Congress (MWC) мобил технологиялар кўргазмасида иштирок этмасликларини билдиришган. Ташкилотчилар қатор иштирокчилар келишдан воз кечганига қарамай кўргазма бекор қилинмаслигини билдирган.

Янги коронавирус белгилари

Пекиндаги шифохоналардан бирида ХХР раҳбари Си Цзиньпиннинг ҳароратини ўлчашмоқда

Инфекциянинг асосий симптомлари: юқори ҳарорат, кучли йўтал, нафас қисиши ва нафас олишдаги қийинчиликлар.

Инфекция юқтириш хавфини камайтириш учун қўлларни тез-тез ювиш, коронавирус юқтирган бўлиши мумкин одамлардан узоқроқ бўлиш, шунингдек, ювуқсиз қўл билан оғизга, бурунга ва кўзга тегмаслик.

Йўтал ва аксиришдан кейин рўмолча ишлатиш ва ишлатилган рўмолчани ташлаб юбориб, қўлни ювиш керак.

Ссылка на основную публикацию
Статьи c упоминанием слов:
Adblock
detector